Jump to content

Каменец-Подилский

Координаталари: 48°40′50″Н 26°34′50″Э / 48.68056°Н 26.58056°Э / 48.68056; 26.58056
From Vikipediya
Каменец-Подилский
48°40′50″Н 26°34′50″Э / 48.68056°Н 26.58056°Э / 48.68056; 26.58056
Мамлакат Украина
Каменец-Подилский харитада

Каменец-подолскийУкраинанинг Хмелницкий вилоятидаги шаҳар. Темир йўл стансияси. Шоссе йўллар тугуни. Аҳолиси 107,9 минг киши (2000). 11-аср охири — 12-аср бошларида вужудга келган. Тарихий музей-кўриқхона. Приборсозлик, кабел, "Электроприбор", автоагрегат, қишлоқ хўжалиги машиналари, совуқ асфалт-бетон, семент, темир-бетон буюмлар ва конструксиялар, металл, шакарқанд, консерва заводлари, қурилиш материаллари, паррандачилик, гўшт комбинатлари, ип газлама ва тикувчилик фабрикалари мавжуд. 2 олий ўқув юрти, ботаника боғи бор. Готика костёли (16-аср), Петр ва Павел черковлари (16-аср) сақланган. [1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил