Акриламид
Appearance
Акриламид (2- пропенамид), — рангсиз кристалл. Моляр массаси 71,08, Суюқланиш температураси 84,5°, кайнаш температураси 215°. Эрувчанлиги (100 г эритувчида г ҳисобвда): сувда — 211,5; метанолда — 155,0; этанолда −86,2; ацетонда — 63,1; этилацетатда — 12,6; хлороформда — 2,16; бензолда — 0,346; гептанда — 0,0068. Кучсиз амфотерлик хусусиятига эга. Акрилонитрилнинг сулфат кислота иштирокида гидролизланиши натижасида ҳосил бўлади. Акриламид полимерлар ва сополимерлар олишда ишлатилади[1].
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |