Пишлоқ
Пишлоқ — сутни ивитиб, ишлов бериш йўли билан тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулоти. Сигир, қўй, эчки, буйвол ёки от сутидан ёки уларнинг аралашмасидан ишлаб чиқарилади. Таркибида 15—27% енгил ҳазм бўладиган оқсил, шу жумладан, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар, 20—32% ёғ, шунингдек, калсий, фосфор тузлари ва витаминлар (1,5—3,4%) бор. 100 г олий нав пишлоқ калорияси 350—400 ккал га тенг . Пишлоқ парҳез ва шифобахш хусусиятга эга, енгил ва деярли тўла ҳазм бўлади. Сутни ивитиш усулига қараб, ширдон пишлоқи ва қатиқ пишлоғи тайёрланади. Ширдон пишлоқи нинг қат-тиқ, шўр ва юмшоқ хиллари бор. Қат-тиқ пишлоқ (Швейсария, Россия, Голландия, Кострома, Ярославл пишлоқлари ва бошқалар) консистенсияси мулойим, юмшоғиники (Мединск, Рокфор, Дорого-буж пишлоқлари ва бошқалар) мойсимон. Шўр пишлоқ (бринза, Тушин пишлоқи ва бошқалар) намакобда етилиши билан бошқа пишлоқлардан фарқ қилади. Қатиқ пишлоқга қиздирилган пишлоқ ва бошқа киради. Пишлоқнинг 700 га яқин хили маълум бўлиб, кимёвий таркиби, ма-заси турлича. Ўзбекистоннинг сут саноати корхоналарида юмшоқ пишлоқ ва бринза ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.[1] Дунёда юздан ортиқ пишлоқ турлари бор. Улар бир-бирларидан қайси ҳайвондан сут олингани, қанча сақлангани, қанча миқдорда ёғи борлиги ва ҳоказо сифатлари билан фарқланади. Ранги сарғиш-яшилдан қизилгача бўлиши мумкин. Баъзи пишлоқларда каваклар ҳосил бўлади. Пишлоқ ўз таркибида ёғ, оқсил ва калсий, фосфор минералларини узоқ вақт сақлай олгани учун ушбу моддаларга муҳтож одамлар учун фойдалидир.[2]
Машҳур турлари
[edit | edit source]“Тасте атлас” — рецептлар, озиқ-овқат танқидчилари шарҳлари ва тадқиқот мақолалари э'лон қилинадиган, ан’анавий таомлар бўйича нуфузли халқаро ма'лумотномаси доимий янгиланиб турувчи дунёдаги энг машҳур 100 та пишлоқнинг 2023-йил учун рейтингини э'лон қилди[3]. Унга ко'ра биринчи о'нталикка қуйидаги турлар киритилди:
- Моцарелла (Моззарелла) — янги тайёрланган, оқ, енгил, Италянча пишлоқ[4].
- Чеддер (Чеддар) — яримқаттиқ, сарг'имтир, оммабоп Инглизча пишлоқ[5].
- Фета (Фета) — нордонроқ та'мли, эчки сутидан тайёрланадиган, ан'анавий Юнонча пишлоқ[6].
- Рикотта (Риcотта) — майин, творогсимон, зардобдан тайёрланадиган, Италянча пишлоқ[7].
- Пармезан (Пармигиано Реггиано) — қаттиқ, о'ткир та'мли, Италянча пишлоқ[8].
- Гауда (Гоуда) — қаттиқ, сигир сутидан тайёрланадиган, Голландча пишлоқ[9].
- Бри ёки Бри де Мо (Бриэ де Меаух) — юмшоқ, оқ майин мог'орли, Франсузча пишлоқ[10].
- Панир (Панеэр) — намакобда янги тайёрланган, юмшоқ, Ҳиднча пишлоқ[11].
- Горгонзола (Горгонзола) — ко'к ранг мог'орли, машҳур Италянча пишлоқ[12].
- Камамбер ёки Нормандча Камамбер (Cамемберт де Нормандиэ) — юмшоқ ёг'ли, шо'рроқ та'мли, мог'орли, Франсузча пишлоқ[13].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ "Пишлоқ" ЎзМЕ. П-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „ТОП-100: лидеры рейтинга самых популярных в мире сыров по версии Тасте Атлас“ (2023-йил 17-феврал). Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Моцарелла (Моззарелла)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Чеддер (Чеддар)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Фета (Фетта)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Рикотта (Риcотта)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „ТОП-100: лидеры рейтинга самых популярных в мире сыров по версии Тасте Атлас“ (2023-йил 17-феврал). Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Гауда (Гоуда)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Бри (Бриэ)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „ТОП-100: лидеры рейтинга самых популярных в мире сыров по версии Тасте Атлас“ (2023-йил 17-феврал). Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Горгонзола (Горгонзола)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Камамбер (Cамемберт)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.