Жем Узан
Жем Узан
[edit | edit source]Жем Женгиз Узан (1960-йил 26-декабрда туғилган; Истанбул) — туркиялик тадбиркор, сиёсатчи ва собиқ "Ёшлар партияси"нинг раиси.У Стар газетаси, Стар ТВ ва Крал ТВнинг собиқ эгаси.У 2004-йилда "Омонат Депозитларни Суг'урталаш Жамг'армаси" (ТМСФ) томонидан оилавий бизнеси мусодара қилинмагунча, у отаси Камол Узан ва укаси Хоқон Узан билан бирга Туркиянинг иқтисодий жиҳатдан кучли оилаларидан бирининг а'зоси бо'лган.Туркиянинг биринчи хусусий телевидениеси Стар ТВга асос солган Жем Узан,2002-йилда"Ёшлар партияси"ни тузиб сиёсатга кирди.2002-йил 23-августда бўлиб ўтган "Ёшлар партияси"нинг навбатдан ташқари учинчи қурултойида партия раиси этиб сайланди."Ёшлар партияси" 2002-йилги Туркия умумий сайловларида 7,25%, 2007-йилги умумий сайловларда эса 3,03% овоз олган.Эргенекон айбловида Шенер Эруйгурни ҳарбий то’нтаришга ундаганликда айбланган Жем Узан, сиёсий бошпана со’ровини қабул қилган Франсияда яшамоқда.2020-йил 2-июл куни Анқарада бўлиб ўтган "Ёшлар партияси"нинг 5-навбатдаги қурултойида телеконференсия орқали иштирок этиб, янги раис Мурат Ҳакан Узан эканлигини эълон қилди.
Ҳаёти
[edit | edit source]Босниялик оиладан чиққан Жем Узан 1960-йил 26-декабрда Истанбулда тадбиркор Камол Узан ва Мелаҳат Узаннинг фарзанди бўлиб туғилган.Унинг Хоқон Узан деган укаси бор. Жем Узан ўрта та’лимни Истанбул немис лицейида тамомлаган ва АҚШнинг Пеппердине университетида бизнес бошқаруви бўйича бакалавр даражасини олган.
Иш ҳаёти
[edit | edit source]Визуал ва аудио медиада биринчи хусусий (Стар ТВ), биринчи ко'нгилочар (Телеон ТВ), биринчи мусиқа (Крал ТВ), биринчи турк киноси (Еşилçам ТВ) ва биринчи турк сериали (Дизи ТВ) телеканаллари,биринчи рақамли эшиттириш платформасини (Стар Дигитал) биринчи хусусий (Супер ФМ), биринчи арабеск мусиқа эшиттиришини (Крал ФМ), биринчи хорижий мусиқа эшиттиришини (Метро ФМ) ва биринчи секин мусиқа эшиттиришини (Жой ФМ),радиостансиялари билан биринчи рақамли эшиттириш платформасини ташкил этиш орқали муҳим ишларни амалга оширди. Мобил алоқа соҳасида Телсим компанияси билан бирга ГПРС, ММС, WАП, МВС, Суҳбатлаш каби хизматларни Туркияда биринчи бо'либ яратди.Унга тегишли бо'лган "Стар" газетаси Туркиянинг энг ко'п тиражли газетаси бо'лди.Узан оиласига қарашли Чукурова ва Кепез Электрикдаги консессия шартномалари 2003-йил июн ойида бекор қилган, 2003-йил 3-июлда эса "Имар Банк"и ва"Адабанк" мусодара қилинган.2004-йилнинг феврал ойида "Имар Банк"нинг текшириш ишлари олиб борилаётганда, Омонатларни суг'урталаш жамг'армаси (ТМСФ) томонидан Узанларнинг 219 та компаниясини мусодара қилишган.2008-йилда унга қарши "Имар Банкаси" тергови доирасида фирибгарлик ва о'злаштириш айби билан да'во қо'зг'атилган. 2013-йил 29-март куни Истанбул 8-Жиноят ишлари бўйича судининг қарорига кўра, Жем Узан “банкнинг жами 1 миллиард 468 миллион 240 минг 378 лирасини фирибгарлик йўли билан ўзига ва бошқа Узан оиласи а’золарига усталик билан ўтказиб беришда айбланиб,18 йил, 5 ой ва 20 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Олий суд қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди. Ижро қонунига ко'ра, унинг жазо муддати 9 йил 2 ой этиб белгиланди.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |